<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><aka>Излаганман</aka>
<title>Аё Раббим Сени йўқлаб</title>
<lyrics>[V1]
 Аё Раббим Сени йўқлаб узоқлардан излаганман
 Баъзан ўзим билмай туриб тузоқлардан излаганман
 Хасдан чўпдан мадад сўраб тупроқлардан излаганман
 Ой юлдузга қўшиқ йўллаб йироқлардан излаганман

[V2]
 Сени узоқда деб ўйлаб туморларни шерик этдим
 Ўлган руҳларни йўқлаб арвоҳларга шеърлар битдим
 Ўликлар руҳларин йўқлаб қабрларга бориб етдим
 Сендек барҳаёт Даҳони // арвоҳларга шерик этдим //

[V3]
 Тўрт деворга бошим уриб Сени топмай йиғлар эдим
 Ҳақиқатингдан юз буриб яна Сени излар эдим
 Олисларга зиёрат деб йўлдан мадад излар эдим
 Кўчаларга куллар сочиб // кулдан мадад излар эдим //

[V4]
 Бошим эгиб тавба қилиб юрагимни очдим Сенга
 Ўтмишимдан юзинг буриб сирларингни очдинг менга
 Ваниҳоят бир кун келиб мени Ўзинг топиб олдинг
 Юрагимни очдим Сенга юрагимда маъбад солдинг

[V5]
 Қурган маъбадингга Раббим келгин Ўзинг шоҳлик қилгин
 Қурбон бўлсин Сенга қалбим мени яқин ўғлинг билгин
 Излаганман армоним деб вужудимда дармоним деб
 Халоскорим қалқоним деб Сени энди таниб билдим

[V6]
 Аё Раббим Сени йўқлаб узоқлардан излаганман
 Баъзан ўзим билмай туриб тузоқлардан излаганман
 Хасдан чўпдан сўраб тупроқлардан излаганман
 Ой юлдузга қўшиқ йўллаб // йироқлардан излаганман //</lyrics>
</song>